Ҳусниддин Шарапов жорий йилнинг 23 май куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида 9 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган эди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 17:00 ларда “Боғбон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси бўйида велосипед миниб юрган бола мувозанатини йўқотиб, сувга тушиб кетган.

Шу вақтда воқеа жойида бўлган ФВБ ходими Ҳусниддин Шарапов дарҳол дарёга сакраб, болани қутқариб қолган.

Қайд этилишича, қутқарувчининг жасорати ва фидокорлиги муносиб баҳоланиб, у Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирланган.