Устоз муаллиманинг 9 нафар ўқувчилари информатика фанидан вилоят олимпиадасининг ғолиблари бўлишиб, республика босқичига йўлланма олди. Айни кунларда вилоят олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар республика босқичига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ўз меҳнати билан Ўзбекистон келажагига мустаҳкам пойдевор барпо этаётган Одинахон Йўлдошевани эришган ютуқлари билан қутлаб, вилоят ҳокимлигининг совғасини топширди ҳамда устознинг ўқувчиларига халқаро олимпиадаларда муваффақиятлар ёр бўлишига ишонч билдирди.

65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига вилоят ҳокимлиги томонидан 16 та компьютер жамланмаси совға қилинадиган бўлди.