Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 10,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 558 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 499 та;

Туркия – 24 та;

Литва – 13 та;

Германия – 8 та;

АҚШ – 6 та;

Корея – 5 та;

Испания – 1 та;

Россия – 1 та;

Гонгконг – 1 та.

2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон хориждан 57 та электромобиль импорт қилинган.