Бу мамлакатимиз бўйича ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 271 та мурожаат тўғри келди. Шундан 908 минг 592 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.
Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Йўлдошев маълум қилди.
Энг кўп мурожаатлар:
Фарғона вилоятида 1 миллион 123 минг 698 та (11,6 фоиз),
Андижон вилоятида 1 миллион 39 минг 160 та (10,75 фоиз),
Тошкент вилоятида 943 минг 865 та (9,77 фоиз),
Тошкент шаҳрида 939 минг 144 та (9,72 фоиз),
Наманган вилоятида 906 минг 52 та (9,38 фоиз) қайд этилган.
Таққослаш учун: ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдамга жами 9 миллион 233 минг 973 та чақириқ келиб тушган эди.