Воқеа Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 июль куни Қўқон шаҳар, А.Дониш кўчаси 1 уйда ўзаро мулкий низо туфайли қариндошлар Л.Т. ва Г.Т. (аёллар) ўзаро жанжаллашиб кетишган. Мазкур жанжалга ушбу хонадонда яшовчи М.Т (суратдаги кекса аёл) ҳам аралашиб, уларни ажратмоқчи бўлган.
Аниқланишича, М.Т.ни жанжал вақтида бирор бир шахс уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирда жанжал иштирокчилари Л.Т, Г.Т, М.Т ва бошқаларнинг баданидаги тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва Қўқон шаҳар ИИБ томондан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан тўлиқ назоратга олинганлигини, терговга қадар текширув якунига кўра ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз", дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.