Хорижий давлатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган юк контейнерлари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар»  ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомобиль эҳтиёт қисмлари жойлаштирилганлиги кўрсатилган мазкур 3 та контейнерларда ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 9 миллиард 612 миллион сўмлик кийим-кечаклар ва бошқа товарлар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти, деб хабар беради давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.