Ҳозирда 600 дан ортиқ киши, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳокимликлар ва Мудофаа вазирлигининг 168 та техникаси, 6 та вертолёт жалб қилинган.

Ёнғин сув билан ўчирилмоқда. Ҳозирда бунинг учун 154 тонна сув сарфланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Юрий Ильин Шимолий Қозоғистон вилоятига иш сафарини Абай вилоятида содир бўлган ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш зарурати туфайли тўхтатганини қайд этди. Вазирнинг шахсан ўзи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Инқироз ҳолатларини бошқариш марказидаги штабга раҳбарлик қилади.

“Юрий Ильин Олмаота, Жетису ва Қизилўрда вилоятларидан қўшимча куч ва воситаларни юборишни буюрди”, — дея изоҳ берди вазирлик.

Шу ўринда айтиш жоизки, табиий ёнғинларни ўчириш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вазифаларига кирмайди. Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг қутқарувчилари аҳоли пунктларида хизмат қилишлари шарт, чунки шаҳарларда ёнғин содир бўлган тақдирда уларнинг йўқлиги одамларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

“Семей-Ормани” давлат ўрмон қўриқхонаси 654179,8 гектар майдонда жойлашган. Бу ердаги ноёб ўрмонлар муҳим ҳимоя функцияларини бажаради ва алоҳида экологик, илмий, маданий ва рекреацион аҳамиятга эга. Қўриқхона ҳудудида ёввойи ҳайвонлар ва қушлар кенг тарқалган, деб хабар беради tengrinews.kz.