Ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклади ва масъулиятли вазифасини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Доминикана ҳамкорлигини фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўртасида БМТ ва Америка давлатлари ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.