Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Саудия томонининг юқори даражада иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.