“Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодига бағишланиб, съёмка жараёнлари адиб туғилган хонадон, уй-музейи, кутубхона ва бошқа объектларда бўлиб ўтади.
Сценарий муаллифи Иқбола Қўшшаева, режиссёрлар Музаффар Қорабоев, Илҳомжон Ҳайдаров, оператор Самижон Суннатиллаев, рассом Сухроб Тўйчиев, монтажёр Ҳусан Юсуповлардан иборат ижодий гуруҳ фильм томошабинларда катта таассурот қолдиришига умид билдиришмоқда, деб хабар бермоқда Кинематография агентлиги Ахборот агентлиги.