Бу яхши ҳолат, чунки улар анча талабчан, одатда танқидий ёндашади ва бошланишига ишончсизлик билдиришганди. Масалан Рой Кин ҳамюртимизнинг эгога берилмайдиган, камерага ишламайдиган, мураббий орзусидаги футболчи деб атади” — деб ёзади Д.Файзиев.

Д.Файзиев таъкидлаб ўтган таҳлил "Green Time" телеграм каналида берилган бўлиб, Абдуқодир Хусанов бугунги кунда ҳимоячилар орасида соф ҳимоя механикасига таянадиган футболчи сифатида алоҳида ажралиб турганини таъкидлашди.

Pep Guardiola яна бир бор машғулот жараёни орқали ўйинчини мутлақо бошқа даражага олиб чиқишини кўрсатмоқда.
Ҳусанов мунтазам ўсиб бормоқда: у энди ҳужумчини сабр билан кузатади, орқасида бўш ҳудуд қолдирмайди ва рақиб ортиқча тега бошлагандагина тўпга ҳужум қилади. Шу сабабли уни бирга бир вазиятларда алдаш жуда қийин. Шу билан бирга, унинг юқори тезлик сифатлари ҳам катта устунлик беради — ҳар қандай вингер ҳам ундан қочиб кетолмайди.
Узоқ масофадаги юқори тезлик, кучли биринчи қадам ва яхши координация унга юқори ҳимоя чизиғида ишончли ўйнаш имконини беради. Агар рақиб бўш ҳудуд топса ҳам, Ҳусанов спринт орқали позициясини тезда тиклай олади.
Roy Keane: “Ҳар қандай мураббий орзу қиладиган футболчи. Ҳеч қандай эго йўқ, камералар учун ўйин ҳам йўқ.”
Энг муҳими, Ҳусанов ментал жиҳатдан ҳам анча ўсди. У тўп билан ҳам, жаҳон футболидаги энг кучли вингерларга қарши дуэлларда ҳам энди шошилмай, хотиржам ҳаракат қилмоқда”, – дейилади постда.