Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот портали мактаб битирувчиларига эслатма берди.

Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86–100 % учун – 5 баҳо;
71–85 % – 4 баҳо;
56–70 % – 3 баҳо ва 56 % гача – 2 баҳо.