Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгрессида ассоциация таркибидаги 70 га яқин давлатлар Кураш федерациялари вакиллари, қитъавий Кураш конфедерациялари Президентлари, ИКА ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этди.

Конгрессни ИКА Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон бошқариб борди.

Кун тартибидан ўрин олган 20 га яқин масалалар якунида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясини Фахрий биринчи вице–президенти лавозимига сайланди.

Эндиликда Адҳам Икрамов Кураш ватани вакили сифатида Курашни дунёда янада ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бевосита қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул ҳисобланади.