Мазкур тадбир доирасида Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилган эди.

Танловга қўйилган 1 029 та штат бирлигига 2 150 та номзод ҳужжат топширган. Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида номзодлар билан суҳбатлар бошланмоқда. Адлия вазирлиги тизимидаги танловга қўйилган лавозимлар тўғрисида www.vacancy.adliya.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан адлия органлари ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Марказ ходимлари адлия органлари ходимлари ҳисобланади.