Д. Худжанов 07.07.1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент Давлат юридик институтининг бакалавр, 2010 йилда Магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2010-2012 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг етакчи мутахассиси лавозимидан болаб, 2018-2021 йилларда Интеллектуал мулк агентлигининг Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Интеллектуал мулк агентлиги жамоаси Д. Худжановни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Мазкур бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли Қарорига биноан ташкил этилган.