Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 400 дан ортиқ нотариуслар, эксперт ЕҲХТ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент ходимлари “ZOOM” дастури орқали тўғридан-тўғри иштирок этишди.

Йиғилишда давлат нотариал идоралар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби, жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга мақсадида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш хавф-хатар даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ҳамда 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолаш тартиблари муҳокама қилинди.

Нотариусларга улар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда иш фаолиятини олиб бориши, нотариуслар операцияларни амалга оширилганда мижозларни лозим даражада текшириш, улар томонидан мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларнинг амалга оширилишида таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриш ва махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилди.

Видеоконференцияда нотариуслар фаолияти доимий назоратда эканлиги, уларнинг ҳаракатлари мунтазам мониторинг қилиб борилаётганлиги маълум қилиниб, ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Адлия вазирлиги

жамоатчилик билан алоқалар бўлими