Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов университет талабалари билан ҳам мулоқот ўтказди.

Ёшлар билан самимий суҳбат давомида вилоят раҳбари мамлакатимиз, жумладан вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия олаётган талабаларга яратилган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган 2 минг 396 нафар битирувчини иш билан таъминлаш масалалари ва бу борадаги имкониятлар, яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда олийгоҳ битирувчиларининг 40 фоизи мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатмоқда. Жараёнда талабалар таклиф ва ташаббусларини билдирмоқдалар.