Шундай қилиб, Москвадан Астрахань, Грозний, Екатеринбург, Ереван, Қозон, Калининград, Красноярск, Махачқалъа, Минералние Води, Минск, Мурманск, Омск, Оренбург, Орск, Самара, Пермь, Сочи, Санкт-Петербург, Ставрополь, Тюмень, Уфа, Челябинск, Кировск, Элиста ва Остонага ва қайтиш рейслари бекор қилинди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 80 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 60 га яқин рейс бекор қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан компьютер маълумотларига ноқонуний кириш моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Йўловчилар багажни қайтариб бериш залига боришлари, шунингдек пулни қайтариб олишлари ёки чиптани қайта расмийлаштиришлари мумкин. Шу билан бирга, “Аэрофлот”нинг таъкидлашича, аэропорт кассалари ҳам вақтинча ишламаяпти.

Душанба куни эрталаб компания ахборот тизимларининг ишламай қолгани ҳақида хабар берди. Улар жадвални мажбурий тузатиш ҳақида огоҳлантириришди. Шереметьево йўловчилари учун бекор қилинган рейслар бўйича эслатмани эълон қилди, деб хабар беради ria.ru.