Вилоят Божхона бошқармаси ҳолатга изоҳ беришича, мазкур юк автотранспорт воситаси Ўзбекистонга тегишли бўлиб, давлат рақам белгиси 75 398 ВАА экани аниқланган ва белгиланган тартибда назоратга олинган.
Хусусан, 2024 йил 26 январь куни ушбу юк автотранспорт воситаси «Айритом» чегара божхона постида тўхтатилган.
Юк машинасига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасига Афғонистонга тегишли БЛҲ 283 рақами тақилган ҳолда ҳаракатланган ҳолатлар мавжудлиги сабабли, автотранспорт воситаси қонуний чора кўриш учун вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилди.