Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

 Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этган.

 “Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси, Покистон денгиз портларига чиқиш имконини берувчи “Мозори-Шариф – Қобул”, “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

 Афғонистонда тинчликка эришиш учун халқаро ҳамжамият билан бирга ишлаш ва шу кунгача эришилган ютуқларни сақлаб қолиш учун ҳамкорлик қилиш.

Афғонистонда коронавирусга қарши курашни бирга олиб бориш, ёрдам кўрсатиш ва тинчлик сари ҳаракатларда бу балога ҳам алоҳида эътибор бериш.

Афғонистон яна террор ўчоғига, террорист ташкилотлар учун бошпанага ва экстремистлар ҳукмрон ҳудудга айланиб қолмаслиги борасида Толибон билан шу пайтгача эришилган келишувни мустаҳкамлаш ва бу мақсадлар йўлида бир ёқадан бош чиқариш.

Тадбир якунида “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” уч томонлама учрашувининг Қўшма баёноти қабул қилинди.