Афғонистондаги қутқарувчилар шанба куни тошқинлар натижасида 160 га яқин кишини жасадини топишган, бедарак йўқолган одамларни лой босган уй ва бинолар орасидан қидиришни давом эттирмоқда.
Табиий офатларга қарши кураш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат шимолидаги 13 та вилоят тошқинлардан жабр кўрган.
Миллий ва маҳаллий расмийларнинг хабар беришича, пойтахт Қобулдан шимолда жойлашган Парван ҳудудида 116 киши ҳалок бўлган ва 120 дан ортиқ одам жароҳат олган, 15 киши бедарак йўқолган.
“Қутқарув гуруҳлари ушбу ҳудудда бедарак йўқолган одамларни қидирмоқдалар”, деди Парван губернатори вакили Вахида Шаҳкар.
Чоршанба куни эрта тонгда кучли тошқин Парван уйлари ва биноларини ювиб юборди. Маҳаллий полиция вакили Салим Нурининг таъкидлашича, ҳудудларда яшовчилар асосан норасмий ишчилар ва фермерлар бўлиб, полиция энг кўп зарар кўрган, моддий жиҳатдан қийналаётган ва жароҳатланганлар учун қон топширишни сўрамоқда.
Мудофаа вазирлиги Афғонистон хавфсизлик кучлари қутқарув ишларида ёрдам беришини айтди.