“Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2205 нафарга етди, жароҳатланганлар эса 3640 киши”, деб ёзди Фитрат Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Афғонистоннинг Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятларида 31 августга ўтар кечаси 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида кўплаб қишлоқлар вайрон бўлди, уларнинг аҳолиси вайроналар остида қолди. Олис тоғли ҳудуддаги оғир шароитда қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди rg.ru.