Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди.
Учрашувда жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги ҳамда куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқларида қўшни Афғонистон халқи фаровонлиги ва иқтисодиётининг ривожи ҳақидаги ташаббуслари икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Бу борада Ўзбекистон-Афғонистон ўртасида энергетика соҳасида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларининг жорий ҳолати ҳамда ушбу ишларни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида 2026 йил учун электр энергиясини етказиб бериш бўйича тегишли шартнома имзоланди.