Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу инсонпарварлик ёрдами орқали қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетди.