Шаҳар ҳокими Абдураҳмон Ҳиммат сўзларига кўра, шаҳарнинг Мухобирот чорраҳасида жойлашган, Навоийнинг «анча хароб ва кўримсиз ҳолга келиб қолган ёдгорлигини қайта тиклаш» бўйича қарор қабул қилинган.
«Янгидан барпо этиладиган мажмуа учун катта ер майдони ажратилди, унда Навоийнинг таржимаи ҳоли, ҳаёт йўли, давлат арбоби сифатида амалга оширган хайрли ишлари акс эттирилган лавҳа ўзбек, инглиз, дорий ва пушту тилларида ўрнатилади, шунингдек, кутубхона ташкил этилади», деди ҳоким.
Ёдгорлик қурилиши шаҳар ҳокимлиги бюджетидан молиялаштирилади ва бир ой муддатда тугатилади. Ёдгорлик учун матнларни тайёрлашда Термиз давлат университети ёрдам бериши қўшимча қилинди.