Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун “Ливерпуль” клуби ва Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, “Бавария”нинг сенегаллик форварди Садио Мане, “Челси”нинг сенегаллик дарвозабони Эдуар Менди даъвогарлик қилмоқда. 

Ғолиб номи бугун Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда эълон қилинади. 

Салоҳ  2017 ва 2018 йилларда, Мане 2019 йилда ушбу совринни қўлга киритган. 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли қитъанинг энг яхши футболчиси аниқланмаган.