Оилангизда ногирон фарзанд тарбияланадими? Кам таъминланган оила сифатида рўйхатга киритилиб моддий ёрдам олганмисиз?
Кам таъминланган оила сифатида болангизга нафақа пули оласизми?” деган саволларга “ҲА” деб жавоб бера оладиган ҳар бир фуқаронинг 2022 йил 258-сонли Қарорга асасан бир марталик моддий ёрдам пулини олишга ҳаққи бор.
Қарорга кўра, тўловлар икки хафта муддатда яъни 8 июнгача тўланиши белгиланган эди. Шу муддатда турли сабабларга кўра ололмаган фуқароларга моддий ёрдам пуллари 1 сентябрга қадар тўлаб берилади.
Бунда: тўланмаган маблағлар Халқ банки томонидан 8 июнь куни Молия Вазирлиги ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли ҳисобрақамига қайтарилди.
Энди қолган ёрдам пуллари қайта молиялаштириб берилгандан сўнг, 10 июндан бошлаб маҳаллалар бўйича тасдиқланган графикка асосан амалга оширилади.