Хабарингиз бор, маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий баённома берди.
Баённомада айтилишича, маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.