Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.Вазир дастлаб, Жомбой туманидаги ““SAG AGRO” MChJ “Bog‘bon” агрокомплексига қарашли “In vitro” лабораторияси фаолияти ва сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Лабораторияда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок ва узум, олма каби мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан холи бўлган ҳамда қурғоқчиликка чидамли, маҳаллий турли иқлим шароитига мос навларининг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатларни етиштирилмоқда. Муассаса жами 24 гектар ер майдонига эга бўлиб, у ерда мамлакатимизда учрамайдиган 65 хил мевали дарахтлар кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Вазир ўз навбатида лаборатория имкониятлари билан танишар экан, бугунги кунда агрор соҳа тараққиёти бу каби замонавий мажмуаларда етиштирилган маҳсулотларга чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади. Мисол учун, мазкур лаборатория бугунги кунда зайтун дарахти кўчатини иқлимлаштириб, экишга тайёр ҳолга келтирган. Сурхон заминида уни етишитириш мумкинлиги илмий асосланди. Узумнинг данаксиз навлари ҳам худди шундай босқичда.
Айни олимлар изланишги натижасида жаҳон талабига мос мева берадиган кўчатлар амалиётга тадбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани рост. Анор, шафтоли, нок каби анъанавий меваларнинг Ғарб давлатларидаги намуналари олиб келиниб, каллибровкаси катта, озуқавий қиймати юқори ҳамда дармондориларга бой навларини селексия қилиш, гибрид навлар устида илмий изланишлар олиб бориш жараёнларига катта эътибор билан ёндошилиши лозимлиги И. Абдураҳмонов томонидан алоҳида эътироф қилинди.
Айтиш ўринлики, Лаборатория чет элнинг энг замонавий асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиб, ҳозирда 140 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. 2024-йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайдиган мазкур мажмуа йиллик қуввати 20 млн. дона ўсимлик кўчатлари ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.