Танлов USAID ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес ва агротуризм йўналиши бўйича ўтказилади.
Танлов мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва агротуризм хизматларига қўшимча қиймат қўшиш орқали савдо ва экспортни ошириш, ҳамда узоқ муддатли янги иш ўринлари яратиш имконини берувчи инновацион технологиялар, асбоб-ускуналарга ҳамкорликда сармоя киритиш истагини билдирган хусусий тадбиркорлик субъектлари ва корхоналарга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Танлов доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси қиймати 800 миллион сўмгача бўлган инновацион ғояларни молиялаштириш учун лойиҳаларни қабул қилади.
Ариза тақдим қилиш билан боғлиқ зарур кўрсатмаларни олиш учун 2022 йил 13 апрель куни соат 16:00 дан 17:00 гача (рус тилида) ва 2022 йил 14 апрель куни соат 15:00 дан 16:00 гача (ўзбек тилида) Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси ахборот канали — (https://t.me/agrobizjam) Tелеграм канали орқали бўлиб ўтадиган виртуал ахборот сессияларига созланиш керак бўлади.