Мусобақа давомида юксак маҳорат, матонат ва барқарор ўйин намойиш этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аҳаджон Кимсанбоев ҳал қилувчи баҳсларда ҳам ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Ушбу тарихий натижа нафақат спортчимизнинг фидокорона меҳнати ва маҳорати, балки Ўзбекистон пара шахмати ривожида эришилган муҳим ютуқлардан бири сифатида эътироф этилади.