Конференцияда АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари, Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Даниел Сингер, Халқаро миграция ташкилотининг Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги миссияси раҳбари, Марказий Осиё бўйича Суб-минтақавий координатор Зейнал Гажиев, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ҳамда қатор халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа Марказий Осиё мамлакатларида чегарада соғлиқни сақлаш бўйича илк лойиҳа ҳисобланади. COVID-19 пандемияси Халқаро тиббий санитария қоидаларини амалга оширишда бир қатор муаммоларни аниқлади, улардан бири кириш пунктларининг (КП) тайёргарлик даражасига оиддир. Лойиҳа доирасида Халқаро миграция ташкилоти соғлиқни сақлаш, чегара ва миграция учун масъул бўлган асосий вазирликлар вакилларини ўз ичига олган идоралараро чегара соғлиқни сақлаш гуруҳини яратишга ёрдам берди. Кириш пунктларининг тиббий ва тиббий бўлмаган ходимларини кейинги тайёрлаш учун 3 кунлик тренинг ташкил этилди. Тренинг дастури бир қатор мавзуларни ўз ичига олади, жумладан: шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, юқумли касалликлар аломатлари гумон қилинган йўловчиларни аниқлаш, изоляция қилиш, хабар бериш ва қўллаб-қувватлаш, стандарт операцион процедураларни ишлаб чиқиш ва шу каби бошқа режалар.

Кириш пунктларида эҳтиёжни баҳолаш давомида ва Марказий Осиё мамлакатларидаги миллий ҳамкорлар билан суҳбатлардан маълум бўлишича, ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари МДҲ платформаси аъзолари сифатида МДҲ Соғлиқни сақлаш Кенгаши доираси иштирок этиб, юқумли касалликлар бўйича маълумот алмашиш имкониятига эгалар. Шу билан бирга, МДҲ шафеълигида маълумотларни бошқариш қандай ташкил этилганлиги номаълум. Баҳолаш шуни кўрсатдики, барча Марказий Осиё давлатлар орасида мунтазам равишда маълумотлар алмашиш йўлга қўйилмаган. Баъзи Марказий Осиё мамлакатларида икки томонлама шартномалар мавжуд, аммо пандемия пайтида мамлакатлар ўртасида алоқа тўхтатилган.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун ХМТ CDC ва ЖССТ билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларининг турли вазирликларидан кўп тармоқли гуруҳ вакиллари иштирокида Марказий Осиё минтақавий тадбирини ўтказишни режалаштирмоқда. Иштирокчилар эҳтиёжларни баҳолаш натижалари билан ўртоқлашиш, бошқа минтақаларда трансчегаравий мувофиқлаштиришнинг халқаро амалиёти тўғрисида хабардорликни ошириш, минтақада трансчегаравий мувофиқлаштириш ва ахборот алмашинувининг мумкин бўлган ёндашувларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.

Бундан кўзланган асосий мақсад мувофиқлаштириш ва ахборот алмашишнинг самарали модели орқали Марказий Осиё давлатлари ўртасида трансчегаравий мувофиқлаштириш ва мулоқотни такомиллаштиришдир. Ҳозирги трансчегаравий мувофиқлаштириш платформасини аниқлаш, бўшлиқларни таҳлил қилиш ва такомиллаштиришнинг мумкин бўлган усуллари бўйича тавсиялар ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг турли вазирликлари вакиллари билан биргаликда мамлакатлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш бўйича трансчегаравий тузилмасини ишлаб чиқишдан иборат.