Самарқанд вилояти Пахтачи туман Экология бўлимига хонадонлардан бирида укки йиртқич қуши сақланаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. 

Ўрганиш натижасида Украч маҳалласида яшовчи М.Муҳаммадиевнинг боғига укки келиб қолгани маълум бўлди. Фуқаро бу ҳақда маҳалла профилактика инспекторига хабар берган.

Доимий муҳофазага олинган қуш тиббий текширувдан ўтказилиб, вақтинча парваришлаш учун Зарафшон миллий табиат боғининг реабилитация марказига топширилди. 

Укки тез орада очиқ табиат бағрига қўйиб юборилади.