Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Суд қарорига асосан корхона Навоий вилоятининг Навоий шаҳри, Кармана ва Зарафшон туманлари ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди.
Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва «Berejlivost» ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда.