Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши таъминлаб келинмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 9 ойида Агентлик тизимига жами 616 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 385 таси Президент Виртуал қабулхонасидан, 3 таси Бош вазир қабулхонасидан, 227 таси бевосита жисмоний ва юридик шахслардан, шундан 53 таси “Ишонч телефон” ва 1 таси электрон почта орқали қабул қилинган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 322 таси қаноатлантирилган, 258 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Агентликда мурожаатларга тезкорлик билан сифатли жавоб қайтариш, шунингдек, уларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Мисол учун фуқаро Бобоқулов Ҳикматнинг ваколатли орган томонидан туғилганлик гувоҳномасини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари аралашуви билан ижобий ҳал қилиниб, гувоҳнома олиб берилди.
Шунингдек, фуқаро Хуррамова Ўғилойнинг турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳ билан яшаб келаётганлиги сабабли никоҳ гувоҳномасини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам кўриб чиқилди. Агентлик ходимлари томонидан керакли ҳужжатлар тўпланиб, масала ижобий ҳал қилинди. Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси аҳолининг мурожаатларига тезкорлик билан сифатли жавоб қайтарилиши, шунингдек, давлат хизматларининг кўрсатилиши, ходимларнинг муомала маданияти ташриф буюрувчиларнинг ҳам тилидан ҳам дилидан тенг ўрин эгаллайди, деган умиддамиз. Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади ҳам аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Зеро, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим.
С.Эгамов,
Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти
бошқармаси бош маслаҳатчиси