Ушбу онлайн равишда ўтказилган тадбир МДҲнинг Статистика қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Вебинарда МДҲнинг Статистика қўмитаси вакиллари ҳамда Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси ходимлари қатнашди.

Вебинарда МДҲнинг Статистика қўмитаси раиси В.Л. Цоколин 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси лойиҳаси таркибидаги саволларни таҳлил қилиб, аҳолини рўйхатга олиш саволномаси қандай тузилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шунингдек, вебинарда иштирок этган экспертлар саволномаларни тўлдириш ва қайта ишлашдаги қийинчиликларни инобатга олган ҳолда саволлар рўйхатини қисқартириш кераклиги тўғрисида ўз таклифларини бериб ўтди.

Тадбир давомида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан фикр-мунозаралар билдирилди.