Лойиҳа етакчи халқаро ташкилотлар: ХМТ, БМТТД, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки, ОТБ ва ЕИ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Стратегияни амалга ошириш учун Кенгаш ташкил этилади, қуйидагилар унинг асосий вазифалари жумласига киради:

  • давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизимини баҳолаш ва мониторинг қилиш учун инструментларни аниқлаш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, статистик маълумотларнинг сифатини яхшилаш ва очиқлигини таъминлаш,
  • ижтимоий нафақаларнинг миқдорларини белгилашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартларга асосланган ва миллий менталитет, аҳоли турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий ҳимоя минимал даражасини аниқлаш;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалари бўлган оилаларга нафақаларнинг структураси сифатини ошириш, даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш мезонларини кўриб чиқиб очиқ ва адолатли тизимни яратиш;
  • ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини интеграция қилиш учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини функцияларини янада кенгайтириш;
  • камбағалликни қисқартириш ва инсон капиталини ривожлантириш дастурларини, шунингдек аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва меҳнат бозорини активлаш бўйича дастурларни ўзаро мувофиқлаштириш;
  • болалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдамни етказиш тартиби ва тизимини қайта кўриб чиқиш ва мукаммаллаштириш.

Ҳужжат лойиҳаси билан:

  • 2021-2030 йилларда Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинишининг миллий стратегия концепцияси;
  • Концепцияни амалга ошириш бўйича «Йўл харитасини тасдиқлаш назарда тутилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Лола Абдуазимова.