Ушбу маҳсулот «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ томонидан сўнгги пайтларда заводда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўзлаштирилди, дея хабар қилади «Фарғона НҚИЗ» Матбуот хизмати

Сўнгги икки ой ичида «ФНҚИЗ»да «ЕВРО-4» стандартидаги дизель ёқилғиси ва Б-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Заводда илгари ишлаб чиқарилаётган АИ-95 маркали юқори октанли автомобиль ёқилғисига келадиган бўлсак, «ФНҚИЗ» мутахассислари унинг янги формуласида фақатгина гидрокаталитик жараёнларнинг таркибида олтингугурт миқдори кам бўлган сифатли бирикмалардан фойдаланган бўлиб, улар иш режими ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъий назар двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайди.

Республикаси Товар-хом-ашё биржаси орқали савдога қўйилган АИ-95 бензини хоссалари янада яхшиланган ва чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига киради. 

Янги ишланмалар устида ишлаш ва «Фарғона НҚИЗ»ни модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.