Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таниқли ёзувчи, навоийшунос Акром Малик билан ўтказган ижодий учрашувимизда шу фикрлар яна бир бор ўз тасдиғини топди. Суҳбат аввалида Ҳазрат Навоий адабий меросининг муҳим аҳамияти, тарбиявий жиҳатлари хусусида сўз борди.

Мулоқотнинг баҳс-мунозарага бой ва мазмунли кечганидан кўриш мумкинки, бугунги ёшлар мумтоз адабиётдан яхши хабардор, аждодлари меросига бефарқ бўлмаган жамият вакилларидир.

Мухтасар айтганда, талабаларимиз санъат ва адабиёт муштараклигини теран англаган ҳолда, бадиий мутолаа инсонни эзгулик йўлига бошловчи муҳим восита эканлигини яна бир карра қалбан чуқур ҳис этдилар.