Э. Ртвеладзе Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг улкан қатламларини, Буюк Ипак йўлининг эски ва янги йўналишларини ўрганиб чиққан. Хусусан, Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган олим Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топишга муваффақ бўлган. 

У 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Олимнинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.

Э. Ртвеладзе Беруний номидаги давлат мукофоти, техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.