Учрашувда келгусидаги ҳамкорликка оид режалар хусусида фикр алмашилди. 

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси В.Фенга Тошкент тиббиёт академиясининг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси фаолияти бўйича маълумот берилди. Элчимиз ваколатхона фаолиятини қўллаб-қувватланди. Шунингдек, келгусида Тошкент тиббиёт академиясининг Сеулдаги ваколатхонасини кенгайтириш юзасидан таклифларини берди. 

Академия ректори қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун кореялик ҳамкорларни топишдаги амалий ёрдами учун элчихонага миннатдорлик билдирди. Бу самарали лойиҳаларни кўпайтириш бўйича кенг қамровли ишларни бажаришга келишиб олинди.