Мазкур мусобақада ФВВ Академияси жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, Академия терма жамоасидан фаол қатнашган 5-босқич курсанти Хурматилло Мадазимов 75 кг вазн тоифасида чап қўлда
фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан совриндорларга диплом ва медаллар тантанали топширилди. Шу билан бир қаторда фахрли биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган совриндорлар
Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ўз ўрнида Академия терма жамоасидан муносиб қатнашиб келаётган Хурматилло Мадазимовга келгуси мусобақаларда омад тилаб қоламиз.
Фарҳоджон ХОЖАЕВ,
Академия катта ўқитувчиси, майор