Учрашув доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раис ўринбосари Бахтиёр Муҳаммадсаидов Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик ҳамда пахта-тўқимачилик кластер тизимида амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар шу билан бирга давлат томонидан белгиланган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

Шу жумладан, ҳозирги вақтга келиб, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи давлатлар орасида юртимиз юқори рейтингда турганлиги ва экспорт товарлар номенклатурасида ип-калавадан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнларни ўз ичига олганлиги алоҳида таъкидланди.

«AKD GROUP HOLDINGS» компанияси томонидан Назир Ризвон Хошими Покистон давлатининг экспертлари Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиёти муҳитини ўрганиб чиқиб бир қанча хулосаларга келганлигини маълум қилди.

Покистон ҳукумати ҳамкорлик муносабатларини кучайтириш мақсадида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига бир қанча истиқболи таклифлар киритди, жумладан икки давлат тадбиркорлари ўртасида Саноат Кооперацияси ташкил этиш таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон ҳудудида тайёр газлама, ип калава ва бошқа тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, Покистон давлатига экспорт қилиш, бўяш ва тайёр кийим ҳолатида Ўзбекистон ва Покистон қўшма бренди остида тайёр кийимларни Покистонинг GSP+ тизимидан фойдаланган ҳолда денгиз йўли билан Европа бозорига чиқиш таклифларини маълум қилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ярим тайёр матоларни (бўз, газлама) Покистон импорт қилиб, сўнг ярим тайёр матоларга қайта ишлов бериб, Европада машҳур шим ишлаб чиқарувчи брендларига етказиб берилаётганлиги маълум қилинди, шу сабабли, ярим тайёр матоларга ишлов бериш техникасини Ўзбекистонда янада жадаллаштириш лозимлиги ҳақида таклифлар берилди, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.