Сўнгги йилларда Жанубий Кореялик мутахассисларнинг мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда фаол иштирок этаётгани, электрон ҳукумат ва IT таълим соҳасидаги йирик лойиҳаларни жорий этишда бевосита ҳамкорлик қилаётгани ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончнинг юксаклигидан далолат беради.
Бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон ва Корея орасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, жумладан Кореядаги ва Ўзбекистондаги демографик трендлардан келиб чиқиб, Корея компаниялари билан ҳамкорликда IT ва БПО хизматлари экспортини ривожлантириш, Ўзбекистондаги ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.