Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов иштирок этди.
Йиғилиш чоғида ахборот технологиялари, телекоммуникацияларни ривожлантириш ҳамда энг янги технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
«OMKONTROL» — Россия бозоридаги йирик инфратузилма ва ижтимоий обектларни бошқариш бўйича етакчи компаниялардан бири. Компания томонидан қатор хизматлар кўрсатилади, жумладан махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва техник ёрдам тақдим этишдан бошлаб объектларга муҳандислик хизмат кўрсатиш.