Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 хил турдаги жами 1 980 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 3 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.