Хусусан, Ал Даҳра (БАА) компанияси билан музокаралар ўтказилди. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

Республиканинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳияти билан атрофлича танишиш ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини келишиш мақсадида жорий ойда БАА компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.