Исроилнинг Ғазо шаҳрига уюштирган зарбаси оқибатида Al Jazeera телеканалининг икки нафар журналисти ҳалок бўлди.
Мухбир Исмоил ал-Гол ва у билан бирга ишлаган оператор Рами ал-Рифи ҳужум қурбонига айланди.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангарилари кириб келгани, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазони тўлиқ қамал қимлганини эълон қилди ва унга ҳамда Ливан ва Суриянинг айрим ҳудудларига зарбалар беришни бошлади, шундан сўнг анклавда қуруқликда операция бошлади. Тўқнашувлар Ғарбий Соҳилда ҳам содир бўлмоқда, деб хабар беради tass.ru.