Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2018 йил 29 августдаги қарорига асосан Ш.Шоназаров (тарафларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган)дан ундирувчи Т.Давлетова фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган эди.

Бироқ, ота қонуний талабга бўйсуниш ўрнига бўйин товлай бошлади. Аммо қонунга бўйсуниш, унинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаро учун мажбурийдир.

МИБ Урганч туман бўлими давлат ижрочисининг қарздорга алимент ундирувидан бўйин товлаш борасидаги қонуний жазолар, ҳар қандай шароитда ҳам ота ўз масъулиятини ҳис этиши хусусидаги тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Ўз хатосини тушуниб етган қарздордан тўланмай қолган жами 10.647.599 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундурувчига тилхат орқали топширилди.

Бюронинг Хоразм вилояти бўлимлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.