Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2015 йил 16 январдаги қарорига асосан Санжар Ҳайдаровдан ундирувчи Ҳайдарова Манзура фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Ҳайдаровга карантинли даврда ҳам вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни тўлаб бориши Бюронинг Наманган туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тушунтирилди. Ўз навбатида бугун уйда қолаётган фарзанди моддий таъминоти тўланиши маъсулиятини англаган ота 10 млн сўм маблағни тўлаб берди.
Ёки Наманган туманида истиқомат қилувчи Каримов Қаюмжондан ундирувчи Шерматова Омина фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган тарғиботт ишлари натижасида қарздор ота 1.200.000 сўм алимент пулларини нақд холда тўлаб берди. Бундан ташқари ундирувчининг моддий эҳтиёжини ҳисобга олиб Бюронинг Наманган туман бўлими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилдди.
Шунингдек, олиб борилган тушунтиришлардан кейин қарздор Дадахўжаев Нарзиллодан ундирувчи Акмалова Каромат фойдасига 5.400.000 сўм, Ғаффаров Рахимжондан эса Сиддиқова Умида фойдасига эса 12 млн сўм алимент маблағлари ундириб берилди.
Бюронинг Наманган туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.
Улуғбек Абдураҳмонов,
МИБ Наманган туман бўлими
бошлиғи ўринбосари